ФУКИДИД

ФУКИДИД (Thukydides) (мил. ав. тахм. 460—400) — юнон тарихчиси. Афиналик бадавлат аслзода оиласида тутилган; қариндошларидан унга Фракия соҳилидаги олтин конлар мерос қолган. Яхши таълим олган, ўз замонасининг файласуф ва табиатшунослари билан яхши алоқада бўлган. Фукидид сиёсий ҳаётда фаол қатнашган. Пелопоннес уруши даврида (424 й.) стратег ва Фракия соҳиллари яқинидаги Афина эскадраси қўмондони. Бироқ, Спарта саркардаси Брасиднинг Амфиполни эгаллаб олишига тўсқинлик кила олмагани учун Афинада қаттиқ қораланиб, қувғин қилинган. Ватанидан олисда 20 й. қувғинликда юрган Фукидид узининг тарихий асари учун материал тўплаган. 404 й. уруш туташи билан Афинага қайтиб келган. Пелопоннес уруши тарихига (мил. ав. 411 й. гача) бағишланган «Тарих» асари (8 китобдан иборат) антик давр тарихшунослигининг энг гоқори чўққиси ҳисобланади.