ФТОРОРГАНИК БИРИКМАЛАР — молекуласи таркибидаги фтор атоми углерод атоми билан бевосита богланган органик моддалар. Барча органик бирикмалар синфининг фторли ҳосилалари маълум. Тўйинмаган Фторорганик бирикмалар (фторолефинлар)ни полимерлаш йўли билан оксидланмайдиган, ёнмайдиган, иссиққа чидамли мойлар, гидравлик суюқликлар, пластмассалар (фторопластлар), фторкаучуклар олинади. Фторорганик бирикмалар асосида кўпгина янги материаллар, мас, тиббиёт учун сунъий идишлар, юрак клапанлари ва б. тайёрланади. Баъзи Фторорганик бирикмалар зараркунандаларига карши курашда, заҳарсиз совиткич (фреонлар) ва б. сифатида қўлланади.