ФТАЛАТ КИСЛОТАЛАР

ФТАЛАТ КИСЛОТАЛАР, бензол дикарбон кислоталар, С6Н4(СООН) 2 — ароматик қаторнинг 2 асосли карбон кислоталари. 3 та изомер ҳолида мавжуд: ор/иофталат ёки тўғридантўғри фталат кислота (суюқланиш траси 200°); метафталат ёки изофталат кислота (суюқланиш траси 348°); napaфтппат ёки терефталат кислота (суюқланиш траси 425°). Ф. к. — амалий жиҳатдан сувда эримайдиган кристалл моддалар. О. Ф. к. саноатда фшалат ангидрид ҳолида олинади. О. Ф. к. нинг ўрта эфирлари қайнаш траси юқори бўлган мойсимон суюқликлар, пластификаторлар, манометр суюқликлари, вакуум насосларнинг ишчи суюқликлари сифатида ишлатилади. Фталат кислоталарнинг муҳим ҳосилаларидан диметилтерефталат полиэтилентерефталат синтезида қўлланади.