ФРОНТ

ФРОНТ (франц. front, лот. frons — пешона, олд томон) (ҳарбий ишда) — 1) одатда, уруш бошланиши билан қуролли кучлар барпо этадиган оперативстратегик бирлашма;

2) ҳарбий ҳаракатлар майдонидаги қўшинлар олд бўлинмаларининг ёйилиш ва душман билан тўқнашув чизиғи; З) сафнинг ҳарбий хизматчилар юзланган (машиналарнинг олд) томони.