ФРОММ

ФРОММ (Fromm) Эрих (1900.23.3, ФранкфуртМайн — 1980.18.3, Муральто, Швейцария) — немисамерикалик психолог, социолог, неофрейдизм асосчиси. 1929—32 й. ларда Франкфурт-Майндаги Ижгимоий тадқиқотлар интида ишлаган. 1933 й. АҚШга муҳожир бўлиб кетган, ҳаётининг сўшти ўн йилида Швейцарияда яшаган. Фалсафа, психология, антропология, дин социологияси ривожланишига катта ҳисса қўшган. Ўз таълимотини «гуманистик психоанализ» деб атаган. Фрейд биологизмидан чекиниб, шахс шаклланишида психологик ва ижтимоий омилларнинг ўзаро алоқаларини очиб беришга интилган. Гуманизм нуктаи назаридан психоаналитик ижтимоий соғломлаштириш усуллари ёрдамида, хусусан, АҚШ да, ҳар томонлама уйғун бўлган, «соғлом жамият»ни вужудга келтиришни таклиф этган. Асосий асарлари: «Эркинликдан қочиш» (1941), «Психоанализ ва дин» (1950), «Унутилган тил» (1951), «Севиш санъати» (1956), «Инсон қалби» (1964), «Инсон вайронкорлигининг анатомияси» (1973), «Эга бўлмоқ ёки бор бўлмоқ» (1976).