ФРАНЦ I

ФРАНЦ I (1768—1835) — Австрия ҳукмдори (1792 й. дан; 1804 й. дан Австрия императори унвонига эга бўлган). Габсбурглар сулоласидан. «Муқаддас Рим империяси»нинг сўнгги императори (1792—1806 й. ларда Франц II номи бн). Европа монархларининг Францияга карши коалицияси ташаббускорларидан бири. Франц I даврида Австрия 1792—1809 й. ларда Франция билан бўлган 4 та урушда енгилган. Унинг қизи Мария Луиза 1810 й. Наполеон I га турмушга чиққан. Франц I 1 — Наполеон империяси барҳам топгач, Австрия, Пруссия ва Россия томонидан тузилган Муқаддас иттифоқ (1815) ташки лотчиларидан бири.