ФРАНК ГЕРЦ ТАЖРИБАСИ

ФРАНК ГЕРЦ ТАЖРИБАСИ — атом ички энергиясининг дискретлигини исботловчи тажриба. Биринчи бўлиб 1913 й. да Ж. Франк ва Г. Герц ўтказган. Симоб буғи’ билан тўлдирилган электровакуум найнинг К катоди ва С, тўрига электронларни тезлатувчи кучланиш, С2 тўр ва А анодга эса секинлаштирувчи U кучланиш берилган ва ток кучи / нинг U га боғланиши олинган. I соҳада тезлашган электронлар II соҳада симоб атомларига урилади. Электронларнинг тўқнашишдан кейинги энергияси III соҳадаги секинлаштирувчи кучланишни енгиб ўтишга етарли бўлса, улар анодга етиб боради. Демак анод токи / электронларнинг урилишда энергия йўқотишига боғлиқ. Тажриба электроннинг энергияси Е<4,9 эВ бўлганда уларнинг симоб атомлари билан тўқнашиши эластик бўлишини (энергия йўқотмайди), Е>4,9 эВ бўлганда эса тўқнашиш ноэластик бўлиб, ҳар тўқнашишда электрон симоб атомига 4,9 эВ энергиясини беришини кўрсатади. Бу атомнинг ички энергияси узлуксиз ўзгармай, сакраб ўзгаришини исботлайди.