ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИ РАЗВЕДКАСИ

ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИ РАЗВЕДКАСИ — ер ости минерал хом ашёлари захирасини геологикиқтисодий баҳолаш ҳамда геол. разведка ишлари жамланмаси ва улар билан боглик бўлган изланишлар. Разведка натижасида коннинг геологик тузилиши, фазовий жойланиш қонуниятлари, фойдали қазилма уюмларининг тузилиши, ўлчами, шакли, ётиш шароитлари, ер ости минерал хом ашёларининг микдори ва сифати, келажакда олиб бориладиган ўзлаштириш ишлари шароитларини аниклайдиган технологик хусусиятлари ва омиллари белгиланади. Фойдали қазилма конлари разведкаси геологик съёмка, геологик қидириш ишларидан кейин 2 боскичда — дастлабки ва муфассал разведка олиб борилади. Дастлабки разведка майдоннинг геологик тузилиш схемаси, саноат минерализациясининг умумий кўлами, ер ости минерал хом ашёларининг ўртача сифати, коннинг саноатда ўзлаштирилиши навбати ва мақсадга мувофиқлиги аникланади. Муфассал разведка биринчи ўринда ўзлаштиришга мўлжалланган конларда бажарилади. Дастлабки разведкадан фаркли равишда, муфассал разведка қилинадиган майдон бутун конга тааллуқли бўлмай, фойдали қазилмаларнинг маълум уюмларигагина тегишли бўлади. Геол. разведка ишлари бурғи қудуқлари ва кон иншоотлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бурги қудуқлари чуқурликда жойлашган конлар учун, ер ости кон иншоотлари мураккаб тузилишга эга бўлган қаттиқ фойдали қазилма конлари учун қўлланилади. Уларда геологик, геокимёвий, геофизик, гидрогеологик ва муҳандислик геол. си бўйича изланишлар амалга оширилади. Ушбу изланишлар ва намуналаш натижаларига қараб, геологик режалар ва кесимлар тузилиб, чегараланади ва фойдали қазилма захиралари ҳисоблаб чиқилади.