ФОУЖЕЛ

ФОУЖЕЛ (Fogel) Роберт (1926.1.7, НьюЙорк) — америкалик иқтисодчи. Корнель ун-тини тугатган (1948). 1965 й. дан Чикаго, 1975 й. дан Гарвард унтлари проф. 1981 й. дан Чикаго ун-тидаги Ахрлишунослик иктисодиёти маркази бошлиғи. Иқтисодий тадқиқотлар Миллий бюроси билан ҳамкорлик қилган, АҚШнинг узоқ муддатли иқтисодий ривожланиш тадқиқотлари дастурини бошқарган. Фоужел илмий ишлари узоқ даврларнинг иқтисодий тарихини моделлаштириш, янги технологияларнинг иқтисодий ривожланишга таъсири, иқтисодий демография масалаларига бағишланган. «Клиометрия» ёки тарихий жараёнларни ўрганишда иқтисодий назария ва миқдорий усуллардан фойдаланадиган «янги иқтисодий тарих» асосчиларидан бири. Нобель мукофоти лауреати (1993; Д. Норт билан бирга).