ФОТОТРАНЗИСТОР

ФОТОТРАНЗИСТОР (фото… ва транзистор) — ёруғликни сезувчи ва бунда содир бўладиган электр ток кучини кучайтирувчи ярим ўтказгичли асбоб. Ф. германий ёки кремнийли монокристалл яримўтказгичли пластинадан иборат; унда транзисторпикнта ўхшаш 3 соҳа — эмиттер, коллектор ва база бор. Ф. базасида чиқарилган учлиги бўлмаслиги билан транзистордан фарқ қилади.

Фототранзистор ташқи занжирга биполяр (бир қутбли) транзисторга ўхшаш уланади. Ёруғлик базага тушганда, унда жуфт заряд ташувчилар (электрон ва ковак) ҳосил бўлиб, коллекторли ўтишда электр майдон ёрдамида бўлинади. Натижада база соҳасида асосий ташувчилар тўпланади, бу эса эмиттерли ўтишдаги потенциал тўсиқни камайтиришга ва Фототранзистордан ўтаётган токнинг ортишига олиб келади. Фототранзистор назорат ва автоматик тизимларида ёритилганлик датчиклари сифатида, киноқурилмаларда товушни қайта эшиттириш ва б. да ишлатилади.