ФОТОН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ФОТОН» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — радиоэлектроника саноатининг йирик корхонаси. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибига киради. Тошкент ш. да жойлашган. Радиоэлектроника асбобускуналари ва турли радиоэлектроника маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган электрон техника маҳсулотлари, шу жумладан телевизорлар, хотирали касса аппаратлари ва б. халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаради, уларнинг ишланмаларини яратади, 1941 й. да Фрязино ш. дан (Москва вилояти) эвакуация қилинган «Радиолампа» электровакуум асбоблари з-ди негизида ташкил этилган. Уруш й. ларида з-д мудофаа маҳсулотлари ишлаб чиқарган. 1966 й. дан Тошкент электрон техника з-ди деб номланган. 1976 й. да корхона ва унинг филиаллари негизида «Фотон» и. ч. бирлашмаси ташкил этилди. 1995 й. дан очиқ турдаги акциядорлик жамияти. Корхонада ўтган асрнинг 50—80-й. ларида мудофаа саноати аҳамиятидаги қабул қилгичкучайтиргич лампалари, генератор лампалари, газотронлар, кенотронлар — юқори вольтли тўғрилагичлар, қотишмалар технологияси бўйича яримўтказгичли приборлар, биполяр технологиялар асосида қаттиқ жинсли интеграл микросхемалар (15 типдан кўпроқ) ишлаб чиқарилди.

90-й. лар бошидан корхонада и. ч. йўналишлари қайта ташкил қилинди. 1994 й. да Украина («Весна») ва 1997 й. да Япония (Sony) фирмалари билан ҳамкорликда оққора ва рангли телевизорлар, 1995 й. дан хотирали касса аппаратларини и. ч. ўзлаштирилди.

Маҳсулотлари, айниқса, яримўтказгичли приборлар «ФотонР» савдо уйи орқали Россияга экспорт қилинади. Умумий и. ч. ҳажмида экспорт ҳиссаси 55%ни ташкил этади (2003).

Маъруф Саидумаров.