ФОТОМЕТРИЯ

ФОТОМЕТРИЯ (фото… ва метрия) — физик оптиканинг манбалардан чиқиб, турли муҳитларда тарқаладиган ва жисмлар билан ўзаро таъсирлашадиган оптик нурланишнинг энергетик кўрсаткичларини ўрганадиган бўлими. Фотометрия фотометрик катталикларни ўлчашнинг экспериментал усуллари ва воситаларини хамда шу катталикларга теги шли назарий қоидалар ва х. исобларни ўз ичига олади. Фотометриянинг асосий энергетик тушунчаси нурланиш оқими Ф(, бўлиб, унинг физик маъноси электромагнит нурланиш ташийдиган ўртача қувватдир. Тор маънода Фотометрия деб, ёруглик катталиклари тизимига тегишли (ёритилганлик, ёруглик кучи, равшанлик ва ҳ. к.) катталикларни ўлчаш ва ҳисоблаш тушунилади. Фотометрик катталикларнинг нурланиш тўлқин узунлигига боғлиқлигини ва энергетик катталикларнинг спектрал зичликларини ўрганиш спектрофотометрия ҳамда спектрорадиометрия мазмунини ташкил этади. Фотометриянинг асосий қонунини И. Кеплер 1604 й. таърифлаган: Е=1/Р (бунда Е — ёруглик кучи / бўлган ёруғлик манбаидан / масофадаги ёритилганлик). Ф. ни П. Бугер экспериментал асослаб берган. Модцалар ва жисмларнинг фотометрик хусусиятлари ўтказиш коэффициенти т, қайтариш коэффициенти р ва ютиш коэффициенти а билан тавсифланади. Бир жиемнинг ўзи учун т+р+а=1 муносабат ўринли. Нурланишнинг ингичка дастаси модда орқали ўтишида нурланиш оқимининг сусайиши Бугер — Ламберт — Бер қонуни орқали аниқланади. Фотометрия усуллари астрономияда спектрнинг турли диапазонларида нурланувчи космик манбаларни тадқиқ қилишда, ёруғлик техникасида, сигнализация техникасида, астрономия, астрофизика ва ҳ. к. да қўлланади.