ФОТОЛЮМИНЕСЦЕНЦИЯ

ФОТОЛЮМИНЕСЦЕНЦИЯ — ёруғлик нурлари ва ультрабинафша нурлар вужудга келтирадиган люминесценция тури. Фотолюминесценциянинг оптик спектрлари (103—0,1 мкм тўлқин узунликдаги электромагнит нурланиш спектрлари) чизикли, йўлйўл ва узлуксиз (туташ) бўлиши мумкин. Уларнинг қандайлиги модданинг агрегат (баъзи хоссалари сакрабсакраб ўзгарадиган) ҳолатига, атомлар ва молекулаларининг вужудга келиш (уйгониш) шартшароитларига боғлиқ, фақат буғлар Фотолюминесценцияси спектрларигина уйғотувчи нурланиш (ёруғлик нурлари ва ультрабинафша нурлар) тўлқинлари узунлигига боглик бўлади. Фотолюминесценциянинг энг оддий ҳоли — атом буғларининг резонанс (уйғунлашиб) нурланиши. Фотолюминесценциядан люминесцент лампалар, ёруғликни қайд қилиш асбоблари ва б. да фойдаланилади.