ФОТЕҲ НИЁЗИЙ

ФОТЕҲ НИЁЗИЙ (1914.16.4, Самарканд — 1991.30.8, Душанба) — Тожикистон халқ ёзувчиси (1986). Самарқанд Пед. академиясида ўқиган (1934). 2жақон уруши қатнашчиси (1941—45). Фотеҳ Ниёзийнинг ижоди ўтган асрнинг 30-й. ларидан бошланган. Дастлаб ўзбек тилида «Маяк» (1933), «Бу куннинг ғазали» (1938), «Севги» (1940) сингари тўпламлари нашр этилган. «Вафо» (1китоб, 1949; 2китоб, 1958) романи, «Қўшни қиз» (1954) қиесаси ёзувчига катта шуҳрат келтирган. «Ўрмонни хилват билма» (1975), «Қуролсиз аскарлар» (1986) романларида 2-жаҳон урушининг дастлабки (1941—42) й. лари воқеалари ифодаланган. Фотеҳ Ниёзий драматург ва кинодраматург сифатида ҳам «Ватанпарварлар» (1938), «Кўприк» (1959) каби драмалар, «Учинчи қиз» (1971), «Ғаюровлар оиласининг саргузашти» (1975) каби киносценарийлар яратган. Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Рудакий номидаги Тожикистон Давлат мукофоти лауреата (1977).

Ас: Вафо [роман], Т., 1974. Ад.: Ижодкор дўстлар, Т., 1968.