ФОСФОРИТ УНИ

ФОСФОРИТ УНИ — фосфорли ўғит, фосфоритлардан кукун ҳолида ишлаб чиқарилади, тупроқ нордонлигини пасайтиради, сувда эримайди. Таркибида ўсимликлар қийин ўзлаштирадиган ва СаСО3, CaJ2 аралашган Са3(РО4)2 шаклидаги 19—30% Р2О5 бор. Нордон, ботқоқи, қумлокли тупроқларда қўлланилади (бир неча йил таъсир қилади). Тупроқцаги кислота, микроорганизмлар фаолияти, ўсимликлар илдизи ажратадиган моддалар таъсирида Фосфорит уни таркибидаги фосфор ўсимликлар ўзлаштира оладиган (СаН2РО4)2Н2О шаклига ўтади. Фосфорит унини кўпгина экинлар учун қўллаш мумкин. Дуккакли экинларга яхши таъсир қилади.