ФОСФИН, РН, — фосфорнинг водород билан бирикмаси; сасиган балиқ ҳиди келадиган рангсиз газ; зичлиги 1,55 г/л, суюкланиши траси — 133°, қайнаш траси —87,8°. Қиздирилганда фосфор билан водородга парчаланади. Кимёвий хоссаси жиҳатидан аммиакка ўхшайди. Кучли қайтарувчи. 100° дан юқори трада ҳавода ёнади. Кальций фосфид Са,Р2 га хлорид кислота НС1 таъсир эттириб олинади. Жуда заҳарли.
Ўзўзидан алангаланадиган суюқ Фосфин, рн деб аталадиган дифосфин Р2Н4 нинг кайнаш траси 65°, —99° да қотади. Кислоталар билан реакцияга киришмайди. Узок, вақт сақланса, ўзидан астасекин РН3 чиқариб сариқ рангли қаттиқ Фосфин, рн — Р]2Н6 га айланади. Қаттиқ Фосфин, рн сувда ва органик эритувчиларда эримайди.