ФОРЁБ, Пареб, Барёб — ўрта асрларда Хуросонга мансуб вилоят ва шақар. Форёб ва фороб сўзларининг маъноси бир бўлиб «ҳайдалган, ишлов берилган ер» ёки «суғориладиган ер»ни англатган. Гардизийтшт ёзишича, сосонийлардан Феруз ибн Яздигард II (459—484 й. ларда ҳукмронлик қилган) асос солган. Араблар истилоси арафасида Форёб алоҳида мустақил мулк маркази бўлган. Унинг ҳокими Турсул деҳқон унвонига эга бўлган. 7-а. нинг 3чорагида Форёбни араблар эгаллаган. 8-а. бошида араблар Форёб вилоятидан 70 минг дирҳам миқдорида хирож солиғи, 820—827 й. ларда эса 55 минг дирҳам олганлар. Форёб ахрлиси Тохаристон халқларининг арабларга қарши қўзғолонларида бир неча бор қатнашган. Форёб вилоятини бошқарган араблар ноиби қароргоҳи Яҳудон ш. бўлган. 10-а. да, Сомонийлар ва Фариғунийлар даврида Форёб шахри ва вилояти Гузганон шоҳига тобе этилган. Форёб савдо-сотиқ ривожтопган чиройли шаҳар бўлган. Форёбда минораси бўлмаган жоме масжиди бўлган, шаҳардаги ҳамма бинолар пахсадан қурилган, шаҳарда ҳунармандчиликнинг деярли барча турлари тараққий этган. 1220 й. Ф. шаҳри мўғуллар томонидан вайрон қилинган ва у 16-а. нинг 1ярмида хароба ҳолга келган, сўнгра қайта тикланган. Форёб — ҳоз. Афғонистоннинг шим. ғарбидаги кичик вилоят номи. Маркази — Давлатобод ш. Б. А. Аҳмедовнкнт фикрича, Давлатобод яқинидаги Салуртепа ш. харобаси Форёбнинг қолдиқлари ҳисобланади. Давлатобод ш. нинг ўзи манбаларда 17-а. бошидан қайд этилган.
Ад.: Ахмедов Б. А., История Балха, Т., 1982; Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX — начала XIII вв., Т., 1996.