ФОРТУЭРТ

ФОРТУЭРТ — АҚШ жан. даги шаҳар. Даллас ш. дан 60 км ғарбда, Техас штатида. Аҳолиси 534,6 минг киши (2000). Транспорт йўллари чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Қ. х. районининг муҳим савдомолия маркази. Машинасозликнинг йирик маркази. Авиация, автомобилсозлик, радиоэлектроника саноати корхоналари бор. Нефть саноати учун жиҳозлар, музлаткичлар, тиббиёт асбобускуналари ишлаб чиқарилади. Металлсозлик, озиқ-овқат, кимёфармацевтика, полифафия саноати корхоналари ишлаб турибди. Унт бор. Шаҳарга 1849 й. да асос солинган.