ФОРТЕПИАНО

ФОРТЕПИАНО (итал. forte — кучли ва piano — кучеиз, секин) — рояль ва пиавдшоларнинг умумий номи. 18-а. бошида Б. Кристофори (Италия), Ж. Мариус (Франция) ва К. Г. Шрётер (Германия) томонидан ихтиро қилинган. Кейинчалик Фортепиано механизми ва шакли И. А. Штейн, И. А. Штрейхер (Австрия), А. Бекерс (Лондон), С. Эрар (Париж) ва б. усталар томонидан такомиллаштирилган. Товуш огаеишларини босиш орқали кигиз қопланган ёғоч болғачалар билан торларга уриш натижасида хреил қилинади. Клавесин ва клавикорддан динамикаси ўзгарувчанлиги (мас, кучли пэггедан астасекин piano даражасига ўтиш имкониятлари) билан фарқ қилади (номи шундан). Фортепиано учун илк асарларни И. Гайдн, В. А. Моцарт, Л. Бетховен ва б. ижод қилган. Фортепиано ўзининг кенг ижровийтехник ҳамда ифодавий имкониятлари туфайли Европа кўп овозли мусиқасида асосий якканавоз ва жўрнавоз соз сифатида кенг ўрин олган.

Ўзбекистонда Фортепиано мусиқаси 1920—30й. ларда В. Успенский, Б. Надеждин қайта ишлаган ўзбек халқ куйларидан бошлаб, кейинчалик Г. Мушель, X. Изомов, Б. Гиенко, Сайфи Жалил, Н. Зокиров, охирги йилларда Д. Сайдаминова, Р. Абдуллаев, А. Набиев, М. Отажонов, Д. Омонуллаева ва б. нинг миниатюралари, соната ва концертлари, кўп қисмли туркумлари б-н бойиди. Ўзбекистонда Фортепиано ижрочилиги санъати ривожига А. Лисовский, Н. Яблоновский, Ўзбекистонда хизмат курсатган артистлар О. Юсупова, А. Шарипова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Т. Попович, халқаро танловлар ғолиби Э. Мирқосимова, А. Султонов, У. Полвонов ва б. ўз ҳиссасини қўшган.