ФОРС ҚЎЛТИҒИ

ФОРС ҚЎЛТИҒИ — Ҳинд океанидаги қўлтиқ, Эрон билан Арабистон я. о. қиргоқлари оралиғида. Шарқда Ҳўрмуз бўғози ва Уммон қўлтиғи орқали Арабистон денгизи билан боғланган. Майд. 240 минг км2, уз. 926 км, эни 180 дан 320 км гача. Энг чуқур жойи 115 м. Қирғоққа яқин қисмида орол кўп, жан. қисмида маржон рифлари бор. Ф. қ. га Шатт улАраб дарёси куйилади. Сув траси августда 30—33°, фев. да 15—21°. Шўрлиги 30— 40%о. Балиқ овланади, марварид олинади. Форс қўлтиғи тубида ва унга туташ худудларда катта нефть ҳавзаси бор (қ. Форс қўлтиғи нефтьгаз ҳавзаси). Асосий портлари: Фао, Басра, Ободон, Кувайт, Манама, УммСаид ва б.