ФОНВИЗИН Денис Иванович [1744.3(14) .4 ёки 1745, Москва 1792.1(12). 12, Петербург) рус ёзувчиси маърифатпарвар. Рус ижтимоий комедиясининг яратувчиси. Москва ун-ти қошидаги гимназияда ўқиган (1755— 62). Петербург Ташқи ишлар коллегиясида таржимон (1762), Н. И. Панин раҳбарлигидаги Ташқи ишлар коллегиясида котиб (1769). Фонвизин эркин фикрловчи ёш офицерлар тўгараги билан яқинлашган. Умумтаълим учун курашган, маърифатпарвар подшоҳ тарафдори бўлган. «Хизматкоримга мактубим» (1763 — 69) ҳажвий асари ҳамда «Бригадир» сатирик комедияси (1770 й. саҳналаштирилган)да дворянлар ахлоқи, уларнинг французпарастлиги ҳажв қилинган. 1777 — 78 й. лар Францияга саёҳат қилган. Шу саёҳат таассуротлари асосида ёзилгаь «Биринчи саёҳат хотиралари» (Н. Панинга хатлар, 1800) асари рус насрининг шаклланишида муҳим роль ўйнаган. Фонвизин «Зарурий давлат қонунлари ҳақида мулоҳазалар» (1780) асарида чор Россияси давлат тартибларини танқид қилган. «Нодон» («Недоросль», 1783) комедияси рус реалистик театри, комедияси тараққиётига кучли таъсир этган. 1784 й. «Граф Никита Иванович Панин ҳаёти» асарини имзосиз, француз тилида нашр эттирган. «Каллисфен» қиссаси (1786, имзосиз) ҳам бор. 1789 й. ёза бошлаган автобиографик қиссаси тугалланмай қолган. Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.