ФОЛЛИКУЛИН

ФОЛЛИКУЛИН (Folliculinum), эстрон — аёллар жинсий гормони. Ҳомиладор аёллар ёки бўғоз ҳайвонлар сийдигидан олинади. Сувда эримайдиган, эфирда, ацетонда ва ёғда яхши эрийдиган кристалл модда. Тухумдонлар функцияси етишмовчилигида, аёллар жинсий аъзолари етарли ривожланмаганида, аменореяда буюрилади. Ёғли эритма ҳолида ампулаларда 1 мл дан чиқарилади.