ФОЛЛИКУЛАЛАР

ФОЛЛИКУЛАЛАР (лот. folliculus халтача) — ҳайвонларнинг турли органларида жойлашган юмшоқ, овал ёки ноксимон кўп қаватли ковак тузилмалар; ҳар хил функцияни бажаради. Сут эмизувчилар тухумдонидаги Фолликулаларда тухум ҳужайра етилади. Қалқонсимон без Ф. ида тиреоид гормонлар синтезланиши учун лозим бўлган секрет ишлаб чиқарилади. Соч фолликуласи (соч халтаси) га ёғ безларининг чиқариш йўли очилади. Овқат ҳазм қилиш, нафас олиш, айириш органлари шилимшиқ қаватларида жуда кўп Фолликулалар жойлашган.