…ФОБ

…ФОБ,…ФОБИЯ (юн. phobos — қўрқув) — ўзлашма қўшма сўзларнинг асосан иккинчи қисми; бирон киши ёки нарсани ёмон кўрувчи, унга қарши киши; бирон нарсани ёқтирмаслик, ундан қўрқиш каби маъноларни билдиради (мас, англофоб; гидрофобия).