ФЛЮВИОГЛЯЦИАЛ ЁТҚИЗИҚЛАР

ФЛЮВИОГЛЯЦИАЛ ЁТҚИЗИҚЛАР (лот. fl uvius — даре, оқим ва glacies — муз) — эриган музлик сувлар оқими ётқизиклари. Флювиогляциал ётқизиқлар 2 типга: муз олди ва муз ичидагиларга бўлинади. Муз олди Флювиогляциал ётқизиқлар музликнинг энг чеккасида эриган сувларда ҳосил бўлади. Улар учун музликнинг чеккасидан узоклашган сари йирик шағаллар ва валун кумларининг майда донали қия қатламли қумлар билан алмашинуви хосдир. Муз ичидаги Флювиогляциал ётқизиқлар муз ости тоннелларида, ўпқонларда ва музнинг эриган қатламларида жойлашади. Кесимда ғўлатош ётқизикларининг тўплами, шағаллар ва майда шағаллар, турли ўлчамдаги қумлар алмашинуви, тузилишининг турлитуманлиги билан ажралиб туради.