ФЛЮГЕР

ФЛЮГЕР (нем. Fluger, голландча vleugel — қанот) — шамол йўналиши ва тезлигини аниклайдиган қурилма. У вертикал ўққа қўзғалмас қилиб маҳкамланган шамол йўналиши кўрсаткичлари, стерженда эркин айланувчи посангили флюгарка (қанотча)лар, ёй ва штифтлар бириктирилган металл пластинкадан иборат (раем га қ.). Шамол йўналишини 8 та асосий румбдан белгилаб олинади. Шамол йўналишини флюгарка бўйича аниқланади. Флюгарканинг посангиси ҳамиша шамолга тескари йўналган бўлади. Шамол тезлигини эса металл пластинанинг вертикал вазиятдан маълум бурчакка оғиши (ёйга белгилангани) бўйича ўлчанади. Флюгер 10 —12 м баландликдаги минорага ўрнатилади, Флюгер б-н 40 м/с гача бўлган шамол тезлигини ўлчаш мумкин.