ФЛУОРЕСЦЕНЦИЯ

ФЛУОРЕСЦЕНЦИЯ (флюорит ва лот. escent — кучсиз таъсирни ифодаловчи суффикс) , флюоресценция — қисқа вақтда сўнадиган люминисценция. Одатда, Флуоресценция атом ва молекулаларнинг спонтан квант ўтишларида содир бўлади, шунинг учун Флуоресценция давомийлиги атом ва молекулаларнинг уйғонган ҳолатда яшаш вақти б-н аниқланади (ман этилган утишлар ҳолида Флуоресценция давомийлиги анчагина катта бўлиши мумкин). Флуоресценция ёрдамида моддалар структураси ва уларда юз берадиган физик жараёнлар ўрганилади. Флуоресценциядан люминесцент анализ, чақновчи санагичлар, дефектоскопия, микробиология, тиббиёт, биофизика ва ҳ. к. ларда фойдаланилади.