ФЛОТ (франц.) — 1) муайян вазифани бажарадиган (транспорт Ф. ти, овчилик Флот ти, ҳарбийденгиз Флот ти), бирон турдаги (елканли Флот, галерали Флот, дизел Флот) ёки дислокация ҳудудига мансуб (Кора денгиз Ф. ти) кемалар мажмуи;
2) йирик давлатлар ҳарбийденгиз Ф. тининг океан (денгиз), жанг майдонида ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш учун мўлжалланган оператив қўшилмаси. Турли кучлар қўшилмасидан — сув ости ва сув усти кемалари, денгиз авиацияси, денгиз пиёдаларидан таркиб топган. Флотга қўмондан раҳбарлик қилади. Флот таркибига Ф. штаби ва б. бошкарув органлари, шунингдек, турли хизматлар (фронт орти, алоқа, қуроляроғ, кемаларни таъмирлаш ва б.) киради.