ФЛОРИСТИКА

ФЛОРИСТИКА (флора сўзидан) — ботаниканинг бир бўлими. Ер юзидаги ёки унинг бир қисмидаги ўсимлик турлари мажмуини ўрганади. Флористика маълумотларидан ўсимлик турлари ёки б. таксономик гуруҳлар ареалларини аникдашда фойдаланилади, Флористика ботаниканинг систематика, геоботаника, палеоботаника ва б. бўлимлари билан чамбарчас боғланган (яна қ. Флора).