ФЛОБЕР

ФЛОБЕР (Flaubert) Гюстав (1821. 12.12, Руан 1880.8.5, Круассе, Руан яқинида) — француз ёзувчиси. Париж ун-тининг ҳуқуқшунослик фтида ўқиган. Ёшлигидан ҳикоя, қисса ёза бошлаган. Асосан, «Бовари хоним» (1857) романи б-н шуҳрат қозонган. «Саламбо» (1862) романида узок. ўтмишда (мил. ав. 3-а. нинг 2ярмида) Қад. Римнинг Карфагенга қарши курашлари тарихи тасвирланган, пок муҳаббатни таҳқирлаган зўравонлик, ноҳақлик фош этилган. «Авлиё Антонийнинг алданиши» (1874) фалсафий драмасида, хусусан, христиан динининг ғайритабиий қонунла рини Антоний образи орқали кенг очиб берган. «Ҳислар тарбияси» (1869) романи, «Бувар ва Пекюше» (1881, тугалланмаган) ҳажвий романи, «Сийқаси чиққан ҳақиқат» пародияси (нашри — 1910) бор. Ф. рус ёзувчилари И. Тургенев, Л. Толстой билан яқин ижодий алоқада бўлган. Ижоди Россиядаги пешқадам адабий жамоатчилик диққатини ўзига тортган. М. П. Мусоргский унинг «Саламбо» асари асосида опера ёзган. Истеъдодли стилист бўлган Флобер жаҳон адабиётида реализм тараққиётига катта таъсир кўрсатган.

Ас: Бовари хоним, Т., 1976. Ад.: Реизов Б. Г., Творчество Флобера, М., 1955.