ФЛЕКСУРА

ФЛЕКСУРА (лот. fl exura — эгилиш, букилиш) — моноклиналь тоғ жинслари қатламларининг «тирсак» ёки «зинапоя»симон эгилиши натижасида ҳосил бўлган тектоник структура. Ф. нинг кўтарилган ёки ботган икки қаноти қия ёки деярли горизонтал ётган бўлиб, бирбири билан қатламларнинг вертикал энкайиши орқали бирлашади. Кўтарилган ва ботган канотлари орасидаги вертикал масофа Ф. амплитудаси деб аталади. Флексуранинг кўтарилган қанотларида кўпинча гумбазсимон структуралар занжири жойлашади. Қанотларнинг ётишига қараб оддий, йўлйўлакай, қарамақарши; эгилиш шарнирларининг қиялигига қараб Флексура ўлчами 1 м дан бир неча км гача, қанотларнинг қиялиги — аранг сезиларлидан вертикалгача бўлади. Флексура платформаларда ва бурмаланган областларда тарқалган. Айниқса, йирик Флексуралар платформа чеккаларида ва синеклизанинг бортларида учрайди. Уларнинг баъзилари чўкинди ҳосил бўлиши жараёнига таъсир кўрсатиб, фацияларнинг тақсимланишини ва чўкинди қатламларнинг қалинлигини белгилайди. Баъзида Флексуралар билан нефть ва газ конлари боғлиқ бўлади.