ФЛАМАНДЛАР — Шим. Бельгиядаги халқ (5,1 млн. дан ошиқ киши, 1990-й. лар ўрталари). Шунингдек, Нидерландияда (1,72 млн. киши) ва б. мамлакатларда (250 минг кишига яқин) яшайдилар. Фламанд тилида сўзлашади. Диндорлари — католиклар. Фламандлар бадиий ҳунармандчилик (мато ва тур тўқиш), металлга ишлов бериш билан шуғулланади.