ФИЗИОЛОГИЯ ВА БИОФИЗИКА ИНСТИТУТИ

ФИЗИОЛОГИЯ ВА БИОФИЗИКА ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон ФА Физиология ва биофизика институти — физиология ва биофизика соҳалари бўйича и. т. ишлари олиб борувчи илмий муассаса. Дастлаб 1959 й. да Зоология ва паразитология ин-ти таркибида умумий физиология лаб. ташкил этилган. Лаб. 1969 й. да физиология бўлимига, 1975 й. да Физиология интига айлантирилган. 1985 й. дан интда биофизика соҳасида ҳам тадқиқотлар олиб борила бошланиши б-н Ф. ва б. ин-ти деб атала бошланди. Интда овқат ҳазм қилиш, электрофизиология, ёшлар физиологияси, молекуляр физиология, мембраналар биофизикаси, ҳужайра биофизикаси, молекуляр биофизика лаб. мавжуд. Интда марказий нерв ва эндокрин системасининг ички органлар билан ўзаро функционал боғланиши, турли экстремал омиллар таъсирида моддалар алмашинуви, терморегуляция системасининг фаолияти, табиий ва сунъий мембраналарни тадқиқ қилиш, нерв ва мускул қўзғалувчанлик, ион ташувчи мембраналар тузилишининг молекуляр механизмлари ва б. муаммолар устида тадқиқот ишлари олиб борилади. Кейинги йилларда инт олимлари Оролбўйи минтақасида рўй бераётган экологик танглик ва унинг одам ҳамда ҳайвонлар организмига таъсирини ўрганишмоқда. Инт қошида одам ва ҳайвонлар физиологияси ҳамда биофизикаси бўйича ихтисослашган илмий кенгаш мавжуд. Инт Япония миллий физиология инти, АҚШ нинг Алабама ва Луисвилл ун-тлари, Шотландиянинг Глазго ун-ти билан илмий ҳамкорлик қилади. Интда АҚШ ва Украина олимлари билан ҳамкорликда биофизикага оид муаммолар бўйича халқаро комплексмақсадли дастурлар асосида и. т. ишлари олиб борилмокда.

Музаффар Асроров.