ФИЗИОЛОГИК ЭРИТМАЛАР

ФИЗИОЛОГИК ЭРИТМАЛАР — таркибидаги туз микдори осмотик босими ва б. хоссалари бўйича қон плазмасига яқин турадиган сувли эритмалар (0,9% ли NaCl, глюкозанинг 4,5% ли эритмаси, Рингер, Локк эритмалари ва б.). Ф. э., одатда, изотоник эритмалар деб ҳам юритилади. Таркиби жиҳатидан қон плазмасига кўпроқ Рингер, Локк ва Тироде эритмалари яқин, буларда NaCl дан ташқари К. С1, СаС12, NaHCOj, баъзан MgCl,, фосфатлар ва глюкоза бўлади. Тиббиётда (даволаш мақсадида организмга юборилади) ва организмдан ажратилган аъзоларни ўрганишда (тадқиқот ишларида) Физиологик эритмалардан фойдаланилади.