ФИЗИК ДОИМИЙЛАР, физик константалар — физик крнунларнинг тенгламаларига кирадиган сонли коэффициентлар. Физик доимийлар ларга ёруғлик тезлиги, электрон заряди, Планк, Авогадро, Фарадей доимийлари ва ҳ. к. киради. Физик доимийлар қаторига мустақил доимийлар ҳам, уларнинг комбинациялари (мас, Фарадей, Больцман, СтефанБольцман доимийлари) ҳам кириши мумкин. Физик доимийларнинг сон қийматлари экспериментлар асосида топилади ва бирор бирликлар тизимида ифодаланади. Физик экспериментлар техникаси ва физик назариялар ривожланиши билан Физик доимийларнинг қийматлари аниқлашиб боради. Ҳоз. замон физикаси ва техникасидаги кўпгина ўлчашлар Физик доимийларнинг аниқ қийматларини (мас, радиолокацияда ёруғлик тезлигини) билишни тақозо қилади.