ФИЗАЛИС (Physalis), пақпақ — томатдошлар оиласига мансуб бир ёки кўп йиллик ўсимликлар туркуми; сабзавот экини. Ёввойи ҳолда 100 дан ортиқ тури тропик ва субтропик минтақаларда, кўпроқ Марказий Америкада тарқалган. Айрим турлари Африканинг жан. шарқида учрайди. Ф. Европага 18-а. да, кейинчалик Осиёга келтирилган. Асосан, Мексика Ф. си ёки Мексика помидори (P. ixocarpa); тукли Физалис (Р. pybescens) ва перу Ф. си (перу олчаси) (P. perusiana) етиштирилади. Мексика Физалисси кўп тарқалган. Таркибида 8—9% қуруқ модда, 33,133,6% ёғ, 18,4 19,5% оқсил, 17,6 — 18,1% клетчатка, 4,48,3% кул, 3—4% қанд, 5 — 10% пектин, 20 — 30 мг % С витамини ҳамда каротин, органик кислоталар, аччиқ моддалардан физалин ва алкалоидлар (0,260,4%) бор. Шифобахш. Меваси нордонширин, туей очсариқ, кўкиш; я н гил и гида, қайта ишланган ҳолда истеъмол қилинади. Перу Физалисси (5—12 г) юмалоқ овал, сариқ, тўқ сариқ, нордонширин. Мазаси қулупнай таъмини беради. Етиштириш агротехникаси помидордан фарққилмайди. Консерва саноатида, соуслар, мураббо, тузламалар тайёрлашда ишлатилади. Пишган меваларидан лимон кислота олинади.
Ад.: Пивоваров В. Ф., Арамов М. X., Дубруцская Е. Г. ва б., Физалис. Овощные и бахчевые культуры в Узбекистане, М., 2001.