ФИТОГЕЛЬМИНТЛАР, фитонематодалар — ўсимликларда паразитлик қилувчи тўгарак чувалчангларнинг умумий номи. Нематодалар синфига мансуб. 10000 дан ортиқ, жумладан, Ўзбекистонда 700 га яқин тури маълум. Гавдасининг уз. 0,2—5 (баъзан 11) мм, йўғонлиги 10—100 мкм. Ўсимликнинг ер устки ёки ер остки қисмидаги турли органларда паразитлик қилишга ихтисослашган турлари бор. Ф. билан зарарланган усимлик усишдан қолади, сўлийди; зарарланган органларда бўртма (шиш) пайдо қилади; тўқималари емирилиб, некрозта учрайди. Ўзбекистонда сабзавот ва полиз экинлари, ғўза, каноп ва б. ўсимликларга бўртма нематодалар, картошкага поя нематодаси катта зиён етказади. Фитогельминтларни фитогельминтология ўрганади (яна қ. Гельминтлар).