ФИТИНГ (инг. fi t — йиғиш) — трубаларни улаш, уларнинг тармоқланган, бурилган, бир хил диаметрдан иккинчи хил диаметрга ўтадиган жойларига қўйиш ҳамда айрим жойларини бутунлай беркитиш учун мўлжалланган резьбали деталь. Вазифасига кўра, муфталар, тирсаклар, хочеимон, беркитувчи тиқин, беркитувчи қопқоқ, эгарча, ниппель, бирлаштирувчи гайка, футорка ва б. хилларга бўлинади. Бир хил диаметрли трубаларни бирлаштирувчи Фитинг тўғри, ҳар хил диаметрли трубаларни бирлаштирувчи Фитинг ўтиш Фитинги деб аталади. Фитинг болғаланувчан чўян, пўлат, пластмасса ва б. материаллдан ясалади.