ФИНВАЛ

ФИНВАЛ, сельдсимон кит (Balaenoptera physalus) — тишеиз китлар кенжа туркумига мансуб сут эмизувчи. Арктикадан Антарктикагача бўлган жойларда тарқалган. Узоқ Шарқ денгизларида, камданкам Баренц ва Оқ денгизларда учрайди. Урғочиси гавдасининг уз. 19—20 м (баъзан 27,3 м, одатда, эркаклари урғочисидан 1 м гача калта). Усти тўқ кулранг, корни оқ, бошининг ўнг қисми чапига нисбатан оқишроқ. Мўйлов пластинкалари (ҳар қаторда 360 га яқин) кулрангкўк. Боласининг уз. 6—7 м. Ф. қисқичбақасимонлар, балиқлар, бошоёқли моллюскалар билан озикланади. Сони камайиб кетганлиги сабабли овлаш тақиқланади. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.