ФИННА, финка — тасмасимон чувалчангларнинг юқумли личинкалик босқичларидан бири. Оралиқ хўжайинда паразитлик қилади. Финна пуфакча кўринишида бўлиб, унинг ичида чувалчанг личинкасининг битта ёки бир нечта бошчаси бор. Ф. оралиқ хўжайиннинг ҳар хил органлари (одатда, мускуллар, жигар, мия, упка)да ривожланади. Асосий хўжайин (одам ёки умуртқали ҳайвонлар) Ф. ли органни еб чувалчангни юқтиради. Финнадан асосий хўжайин организмида етук чувалчанг ривожланади. Финнанинг цистицеркоид (6 илмокли бошча), ценур (битта пуфакда бир неча бошча), эхинококк (битта йирик пуфакда 2, 3 ва ҳ. к. тартибдаги пуфакчалар ва улар ичидаги бошчалар), процеркоид ва б. хиллари бўлади.