ФИНИКИЙ ЁЗУВИ

ФИНИКИЙ ЁЗУВИ — мил. ав. 2-минг йиллик ўрталарида Финикияда пайдо бўлган ҳамда финикияликлар ва карфагенликлар, қад. яҳудийлар ва моавликлар томонидан мил. 4-а. гача фойдаланилган консонант ҳарфтовуш ёзуви. Финикий ёзуви угарит ё’зуви ёки қад. арабий (тамуд, сафати, лихёни) алифболар билан бирга расмли қад. ханаан бўғинликонсонант ёзувидан келиб чиққан бўлса керак. Финикий ёзуви даги графемалар сони (22 та) асосий манба ёзувдагига (29—30 графема) нисбатан камайган. Унда фақат ундошларгина ифодаланган, унлилар мутлақо ифодаланмаган — Ф. ё. соф консонант ёзув бўлган. Ҳарфлар муайян қатъий кетмакетликда жойлашган, яъни алифбони ташкил этган. Ҳар бир ҳарф белгили номга эга бўлган ва номлар айни ҳарф билдирган товуш билан бошланган. Мас, б — «бет», д — «далет», г — «гимел» ва ш. к.

Финикий ёзуви ўнгдан чапга қараб горизонтал ҳолатда ёзилган. Бу ёзувнинг пайдо бўлиши инсоният тарихида ёзувни такомиллаштиришда олға қўйилган қадам бўлган, чунки биринчи марта соф товуш ёзувининг, графемалар сони аниқ бўлган мукаммал алифбонинг юзага келиши жамиятда ёзувни биладиган кишилар доирасини ниҳоятда кенгайтириб юборган. Мил. ав. 12-а. да тўла шаклланган Финикий ёзуви финикияликларнинг Ўрта денгиз бўйларида барпо қилган мустамлака ерларида тарқалган. 10—9-а. ларда Финикий ёзувидан оромий ёзуви (ундан эса яҳудий, наботий, араб; Олд ва Марказий Осиёнинг бошқа алифболари, жумладан, билвосита грузин ва арман; суғд, уйғур ва мўғул ёзувлари ва б. ёзувлар) пайдо бўлган. 11 — 8-а. ларда эсаюнон, кейинроқ лотин, Кирилл алифболари, браҳми ёзуви (ундан Ҳиндистон, Шим. Ш ар қий Осиё ва Тибет ёзувлари) келиб чиққан. Маълумотларга қараганда, ҳоз. бизга маълум бўлган ҳарфтовуш тизимидаги алифболарнинг F қисмидан кўпроғи Финикий ёзувидан тарқалган.

Финикий ёзувида битилган энг қад. ёдгорликлар мил. ав. 12—10-а. ларга мансуб бўлиб, Финикиянинг ўзидан эмас, балки унинг мустамлакалари ҳудудидан топилган (улар кўп эмас). Финикий ёзуви даги ёдгорликларнинг кўпчилиги мил. ав. 5-а. — мил. 2~3-а. ларга мансуб. Ундан кейинги даврда Финикий ёзуви оромий ёзуви томонидан сиқиб чиқарилган.