ФИН ҚЎЛТИҒИ

ФИН ҚЎЛТИҒИ — Болтик, денгизининг шарқий қисмидаги қўлтиқ. РФ, Финляндия, Эстония соҳиллари оралигида. Майд. 30 минг км2. Уз. 390 км, эни киравериш қисмида 70 км. Қирғоқлари шим. да қояли ва шхера типли, жан. ва шарқида паст. Қўлтиқнинг шарқий қисми — Нева қўлтиқчасига Нева, шунингдек, Нарва, Луча дарёлари қуйилади. Чуқурлиги ғарбида 100 м, шарқида 7 м. Орол кўп. Сувнинг юза қисмида т-ра қишда 0° дан паст, авг. да 15—17°. Нояб. охиридан аттр. охиригача муз билан қопланади. Шўрлиги 2—5%о. Катта кемаларнинг СанктПетербург портига кириш учун Фин қўлтиғида Денгиз канали қазилган. Сув сатҳининг баландлиги шамоллар ва атмосфера босими таъсирида ўзгариб туради. Натижада Нева қўлтиқчасида сув кўтарилиб, СанктПетербургда тошқинлар бўлади. Фин қўлтиғи соҳилидаги йирик портлар: СанктПетербург, Виборг (РФ), Таллин (Эстония), Хельсинки, Котка (Финляндия).