ФИЛОЁҚ, элефантиаз — тўқималарда лимфа димланиши оқибатида тери ва тери ости ёғ қавати калинлашиб, айрим аъзолар (мас, лаб, бурун, қулоқ, оёқ, ёрғоқ ва б.) шишиб, йўғонлашиб кетиши билан кечадиган касаллик. Лимфа оқишининг бузилиши ва йўлларининг тўсилиб қолишига лимфа томирларидаги яллиғланишлар (сарамас, сурункали тромбофлебит, оёқ панжаси ва боддирдаги яралар) сабаб бўлади. Тропик мамлакатларда «Филоёқ» нинг сабабчиси лимфа томирларида паразитлик қиладиган ипсимон филярийлар қисобланиб, улар искабтопар чивини орқали тарқалади. Мохов касаллигининг тери қалинлашиши билан кечадиган хили қадимда «юнон филоёғи» деб юритилган; касаллик ҳам биринчи бор юнон врачлари томонидан аникланган.
Филоёқда дастлаб товон бир оз шишади; касаллик авж олганда шиш астасекин панжа, тўпиқ, болдир ва сонга тарқалади, оёқ териси дағаллашиб, касал оёқ шакли бесўнақай бўлиб, фил оёғига ўхшаб қолади. Баъзан оёқ терисида суюқлик билан тўла ггуфакчалар пайдо бўлиши мумкин. Филоёқни фақат врач даволайди. Касалликнинг олдини олиш учун шахсий гигиенага риоя қилиш, теридаги ҳар қандай яллиғланиш жараёнларини ўз вактида даволаш, яраларнинг ифлосланишига йўл қўймаслик зарур.