ФИЛОЛОГИЯ (юн. philologia — сўзни севиш, сўзга мехр) — гуманитар фанлар — тилшунослик, адабиётшунослик, матншунослик, манбашунослик, палеография ва б. нинг ҳамкорлигидан таркиб топган умумий фан; ёзма ёдгорликларни лисоний ва стилистик жиҳатдан тахлил этиш орқали инсон маънавий маданиятининг тарихи ва моҳиятини ўрганади. Ўз ички масалалари ва ташқи алоқалари йиғиндисидан иборат бўлган матн Филологиянинг мавжудлигини белгиловчи илк асос ҳисобланади. Асосий диққатэътиборни матнга қаратиш, унга ёрдамчи шархлар яратиш (филол. асарларнинг энг қад. шакли) орқали Филология айни шу нуқтаи назар асосида инсон турмушини, энг аввало, маънавий турмушини бутун кенглиги ва теранлиги билан қамраб олади. Филология ёзув маданияти нисбатан юксалган даврда пайдо бўлган.
Яқин Шарқдаги қад. юксак тараққий этган маданиятлар Филологиядан деярли бехабар бўлган, ўрта асрларда Ғарбий Европада ҳам унга етарлича эътибор берилмаган; айни пайтда Филология фалсафанинг ватани, қад. Ҳиндистон ва Юнонистонда сўз ва нутқ устида фикрлаш, уни тахлил қилиш тарзида, фалсафа билан уйғунликда пайдо бўлган. Фалсафадаги мавҳумликка интилиш билан Филологиянинг аниқлиги, конкретлиги ўртасида кейинчалик рўй берган ихтилофларга қарамай, фалсафа ва Филологиянинг дастлабки яхлитлиги, бир бутунлиги тасодифий бўлмаган: Ф. нинг юксалиш, ўта ривожланиш даврлари кўпинча гносеологик тафаккурнинг буюк даврларидан (мас, эллинистик дунёда — Аристотелдан, 17-а. да Европада — Р. Декартдан, 19-а. да Германияда — И. Кантдан) сўнг рўй берган.
Ҳинд Ф. си Панини (мил. ав. 5—4а. лар), Патанжали (мил. ав. 2-а.) каби грамматистларни, кейинчалик услуб назариётчиларини тарбиялаб етиштиради; Қад. Хитой маданияти ўз филологик анъаналарига эга бўлган (Лю Се асарлари, мил. 5—6-а. лар). Лекин Қад. Ҳиндистон ва Хитойнинг филологик таълимоти, бу сохдцаги ютуқлари янги ва энг янги даврларгача европаликларга маълум эмас эди. Европа Ф. си анъаналари бутунлай юнон манбаларига, антик цунё Филология сига таяниб иш кўрган. Софистлар даврида (мил. ав. 5-а. нинг 2ярми — 4-а. нинг 1ярми) адабиёт соҳаси назарий поэтика ва Филологиянинг объекти бўлиш учун ноадабий муҳитдан етарли даражада ажралиб чиқади. Софистлардан Протагор, Горгий, Продик ва б. филологик методларни ишлаб чиқишда катта хизмат қилганлар; юнон адабиёт назарияси Аристотелнинг «Поэтика» асари билан юқори босқичга кўтарилади. Эллинистик даврда (мил. ав. 3—1-а. лар) Филология фалсафа фанидан ажралиб чиқади ва мутахассислар — Искандария ва Пергам кутубхоначилари қўлига ўтади: улар антик муаллифларнинг тузатилган матнларини аниклаш ва шархлаш б-н шугулланганлар. Фракиялик Дионисий (тахм. мил. ав. 150^90-й. лар) сўз туркумларининг ҳозиргача ҳам қўлланиб келаётган назариясини узилкесил ишлаб чиқди. Илк христианлик даври олимларидан Ориген, Иероним (Инжилни биринчи марта лотинчага таржима қилган шахс) Инжилнинг асл нусхаси ва юнонча таржимаси устида улкан текстологик ишларни амалга оширдилар. Юнон Филологияси анъаналари ўзининг антик ҳолатини (мумтоз матнларни ўрганиш ва шархлаш) батамом сақлаган ҳолда ўрта асрларда Византияда давом эттирилади; Рим империяси қулагандан сўнг (1453) Уйғониш даври Италияси қочиб келган олимлар туфайли Византия Ф. сини мерос қилиб олади. Қад. Римда Филология тилнинг фамматик жиҳатини, имлосини ўрганадиган фамматикадан фарқланиб турган. Филологиянинг кейинги тараққиёт босқичи Уйғониш давридаги Данте, Боккаччо, Петрарка, Лоренцо Валл рисолалари билан боғлиқ. Ушбу рисолаларда Аристотель асарларининг ҳақиқий мазмуни аниқланган, қад. юнон ва римлик ёзувчиларнинг ёзма матнлари танқидий нуқтаи назардан ўрганилган ва шархланган.
Ўрта асрларда Ф. Европада тушкунликка учраган даврда, 8—14-а. лар давомида араб Филологияси кенг кўламда ривожлана бошлайди. Араб Филологиясида тилшунослик, қисман адабиётшунослик соҳалари ривожланган. Бу даврда Куфа ва Басра грамматик мактаб (оқим)лари юзага келган. Басра грамматик оқими вакиллари: Халил ибн Аҳмад (8-а.) ва унинг шогирди Сибавайҳий ўз асарларида классик араб тили меъёрларини ишлаб чиқиб, араб тилининг биринчи изоҳли лугатини тузганлар, Сибавайҳий араб тилида сўз туркумларини 3 асосий гуруҳга (исм, феъл, ҳарф) ажратган ва сўз туркумларининг синтактик муносабатларини белгилаган. Куфа грамматик оқими вакиллари эса ўз асарларини араб тили синтаксисига, араб тилининг диалектал грамматик хусусиятларига бағишлаганлар. 9 — 10-а. ларда ҳар икки грамматик оқим мустақил тилшунослик мактаби даражасига кўтарилган. Басра ва Куфа фамматик оқимлари асосида Багдод фамматик мактаби юзага келади, Бағдод грамматик назарияси яратилади. Бағдод грамматик оқимининг вакили Ибн Жинний (10-а.) ўз асарларида этимология масалаларига эътибор берган. Араб халифалиги ҳукмронлиги Сурия, Миср, Эрон, Испания, Ўрта Осиёга қадар тарқалиши муносабати билан бу ҳудудларда ҳам Куфа, Басра, Багдод фамматик оқимлари таъсирида филологтилшунослар етишиб чиқади.
Араб Филологияси анъанасининг ташкил топиши ва тараққий этишида араблар билан бир қаторда бошқа халқларнинг араб тилида ижод этган вакиллари ҳам иштирок этган. Инглиз шарқшуноси Е. Брауннинг кўрсатишича, араб фани ва маданиятининг энг мўътабар вакиллари деб саналган 45 кишидан 30 таси араб бўлмаган халкларнинг вакиллари бўлган. Туркий Филология фанининг вужудга келиши ҳам айни мана шу олимларнинг илмий фаолияти б-н богланади.
Туркий халқларда Филология қадимда махсус фан сифатида қаралмаган бўлсада, унга оид жуда кўплаб асарлар — луғатлар, фамматикалар, адабиётшуносликка дойр рисолалар, тазкиралар, туркий халклар тарихи ва этнографиясига дойр китоблар ёзилган. Маҳмуд Кошғарий (11-а.) туркий халклар маданияти ва фани тарихида алоҳида ўрин тутади. У туркий Филология фанини яратган олимлардан бири ва биринчисидир. Унинг «Девону луғотит турк» асарида бу фаннинг деярли барча соҳалари ёритилган: туркий тиллар лексикаси, фонетикаси ва морфологияси, туркий тиллар таснифи, туркий халкларнинг огзаки ижоди ва б. Асарда, шунингдек, туркий халклар этнофафияси, топонимикаси, географик жойлашувига оид қимматли маълумотлар ҳам бор. М. Кошгарий тилларни киёсий ўрганишга ҳам асос солган. Ўз даври олимлари томонидан «жоруллоҳ» («Аллоҳнинг қўшниси») лақабини олган Маҳмуд Замахшарий (11 —12-а. лар) Шарқ фани ва маданияти тараққиётига улкан ҳисса қўшди. У фалсафа, тарих, адабиётшунослик, фольклоршунослик, тилшунослик каби фанларга оид 50 дан ортиқ асар яратди. Унинг «Мукаддимат уладаб» асари факат араб тили ва тилшунослиги тарихини ўрганиш жиҳатидангина эмас, балки туркий халқлар тиллари тарихини ўрганиш жиҳатидан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Асарнинг луғат қисмида арабча сўзларнинг форсча, мўғулча таржималари билан бир қаторда туркийча таржималари ҳам берилган. Булардан ташқари, 13—19-а. ларда номи машҳур ёки номаълум муаллифлар томонидан яратилган 10 дан ортиқ бир тилли ёки икки тилли изоҳли луғатлар туркий тилларда Филология фанининг ривожига муайян ҳисса бўлиб қўшилди. Шунингдек, Алишер Навоийнинг «Муҳокамат уллуғатайн», «Мезон улавзон», «Мажолис уннафоис», «Тарихи мулуки Ажам» асарлари, Бобурнинг «Мухтасар» («Рисолаи аруз») ва «Бобурнома»си, Абулғозий Баҳодирхоннинг «Шажараи турк» ва «Шажараи тарокима» китоблари, Мунис, Огаҳий, Баёний каби муаллифларнинг тарихга оид асарлари, Шайх Аҳмад Тарозийнинг адабиётшуносликка оид «Фунун улбалоға» китоби ва б. илмий асарлар ҳам кенг маънода Филология фанини бойитган.
18-а. да Германияда филолог И. И. Винкельманнинг «неогуманизм» (янги гуманизм) назарияси пайдо бўлиши сабабли Филологиянинг янги даври бошланади. Антик дунёнинг яхлит, бир бутун образи ҳақидаги масала Уйғониш давридагидек, ҳатто янада кўпроқ илмий талабчанлик б-н ўртага ташланади. Немис филологи Филология Вольф «Филология» терминини қадимият, антик дунё ҳақидаги фаннинг номи сифатида амалга киритади. Бу даврда Филология жуда кенг маънода тушунилиб, нафақат муайян халқ тили ва адабиётини, балки тарихи, фалсафаси, санъати ва ҳатто моддий маданиятини ўрганишни ҳам ўз ичига олган. Филологиянинг қад. маданият ёдгорликларини ўрганувчи, юнон ва римлик муаллифлар асарларини шарҳловчи бўлими кейинчалик «классик Филология» деб аталган. 19-а. да Филологиянинг бошқа фанлардан ажралиш жараёни кучайган эди. Немис филологлари Г. Узенер, Э. Роде, У. фон ВиламовицМёллендорф ва б. нинг фаолияти натижасида қад. дунё тарихи мустақил фан тармоғи сифатида Филологиядан ажралиб чиқади; айни шу даврда романтизм ва б. гоявий оқимларнинг таъсири остида «классик Филология» билан бир каторда «янги Филология» ҳам вужудга келди: германшунослик (акаука Я. ва В. Гриммлар), славяншунослик (А. Востоков, В. Ганка), шарқшунослик каби. Шу билан бирга акаука Гриммлар, Ф. Диц, И. Добровский, А. Востоков ва б. филологлар тилларни ўрганишнинг қиёсийтарихий методини ишлаб чикдилар. 18—19-а. ларда Филологиянинг бир тармоғи сифатида туркийшунослик фани пайдо бўлди.
Филологиянинг юкрридагидек махсус бўлимлари юзага келган ва қиёсийтарихий метод қўллана бошлаган даврда Филология тушунчаси торайиб, тилшуносликка тенглашиб крлган. 19-а. охири — 20-а. бошларида Филология тушунчаси хийла ойдинлашади ва у тиллар ва адабиётларни урганишни қамраб олади; матншунослик, манбашунослик, палеография каби фанлар Филологиянинг ёрдамчи соҳалари сифатида пайдо бўлади, айниқса, матншуносликнинг шаклланиши ва ривожланиши қад. қўлёзмаларни, мумтоз шоирларнинг (мас, Юсуф Хос Ҳожиб, Атоий, Навоий, Бобур; Пушкин, Лермонтов ва б.) асарларини нашр этишда муҳим роль ўйнади. Филологияни ташкил этувчи тилшунослик ва адабиётшунослик фанлари, ўз навбатида, махсус соҳаларга тармокланади: умумий тилшунослик, тил тарихи, ҳоз. тилларни ўрганиш; адабиёт назарияси, адабиёт тарихи, адабий танқид ва б. Ф. доирасига фольклоршунослик ҳам тааллуқлидир, чунки фольклор ҳам сўз санъати ҳисобланади.
Ҳоз. Филология тил ва адабиётни ўрганишнинг янгиянги муаммоларини ўртага ташлаб, янгиянги методларни ишлаб чиқмоқда; ижтимоий ҳаётнинг барча даврларига хос ёзма манбалар билан узвий боғланган ҳолда ривожланмокда; филологик тадқиқотлар мавжуд манбаларга чуқур илмий ва танқидий нуқтаи назардан ёндашган ҳолда олиб борилмокда. Бир пайтлар ягона, яхлит фан ҳисобланган Филология бағридан ажралиб чиқиб, мустақил фанларга айланган тарих, фалсафа, санъатшунослик, маданият тарихи каби сохларнинг вазифалари билан ўз вазифаларини чегаралаб олиш, шу билан бирга, улар билан ижодий ҳамкорлик қилиш ҳоз. Филологиянинг энг муҳим ўзига хос хусусиятидир.
Ўзбек Филология сининг асослари М. Кошғарий, М. Замахшарий даврига ва асарларига бориб тақалса ҳам, аерлар мобайнида ўзига хос тарзда ривожланиб келгағ! бўлса ҳам, ҳоз. маънодаги ўзбек Филологияси 20-а. бошларидан шакллана бошлади: ўзбек тилшунослиги, адабиётшунослиги, манбашунослиги ва матншунослиги Филология фанининг тармоклари сифатида тарақкий этди. Ҳоз. ўзбек Филологияси жаҳон Филология фанининг таркибий қисми сифатида ҳар томонлама ривожланмокда. Ўзбек Филологияси тараққиётига М. Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, Авлоний, Элбек, Ғози Олим Юнусов, А. Зоҳирий, Отажон Ҳошим, Ҳоди Зарипов, С. Иброҳимов, П. Шамсиев, Ш. Хуршид, Олим Шарафиддинов, С. Муталлибов, Иззат Султон, О. Усмонов, С. Усмонов, У. Турсунов, Ф. Камол, В. Абдуллаев, В. Зоҳидов, Ғ. Каримов, Ф. Абдуллаев, А. Ғуломов, Ҳ. Сулаймоновлар, рус олимларидан Е. Поливанов, К. Юдахин, А. Боровков, В. Решетов, А. Кононов, А. Шчербак ва б. нинг муносиб хиссалари бор. Шунингдек, Ш. Шоабдураҳмонов, Ғ. Абдураҳмонов, А. Ҳайитметов, А. Қаюмов, А. Рустамов, Қ. Маҳмудов, М. Асқарова, HI. Раҳматуллаев, А. Ҳожиев, А. Абдуғафуров, Б. Валихўжаев, Н. Каримов, Т. Мирзаев, Б. Назаров, Э. Фозилов, Э. Бегматов, Ҳ. Неъматов, А. Нурмонов, Н. Махмудов ва б. ҳоз. кундаги ўзбек Филология сини ривожлантиришда уз илмий изланишлари билан иштирок этиб келмокдалар.
Ад. Қўчқортоев И., Исабеков Б., Туркий филологияга кириш, Т., 1984; Нурмонов А., Ўзбек тилшунослиги тарихи, Т., 2002.
Абдувоҳоб Мадвалиев, Неъмат Маҳкамов.