ФИЛЛИПС ЭГРИ ЧИЗИҒИ

ФИЛЛИПС ЭГРИ ЧИЗИҒИ — номинал иш ҳақи ставкалари ўзгаришлари суръати (инфляция) билан ишеизлик ўртасидаги тескари боғланишни ифода этади. Бу атама инглиз иқтисодчиси О. У. Филлипс томонидан Буюк Британияда 1861 — 1957 й. лар давомидаги ишеизлик ва пуллик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида 1958 й. да ифодалаб берилган. Бу чизиққа кўра, ишеизлик даражасига қараб, иш ҳақининг кутиладиган ўзгаришини аниқлаш мумкин. Ад:Майбурд Е. М ., Введение в историю экономической мысли, М., 1996; Раззоқов А. ва б. Иқтисодий таълимотлар тарихи, Т., 2002.