ФИЛЧАЛАР (Curculionidae) — қўнғизлар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. Бошининг олдинги қисми найсимон чўзиқ бўлиб, хартумни эслатади. «Хартум»и учида кемирувчи оғиз органлари ва мўйловлар бўлади. Куртлари С шаклида, оқиш рангли ва оёқсиз, тупрокда ва ўсимлик тўқималарида ривожланади. 45000 дан зиёд тури маълум. Ўзбекистонда 1000 га яқин тури учрайди. Филчаларнинг шакли ва ранги ҳар хил. Уз. 3—60 мм. Ўсимликхўр. Айрим турлари қ. х. экинларига ва омборларда сақланадиган озиқ маҳсулотларига зиён етказади. Фитономуслар, омбор узунтумшуғи (мита), шоли филчаси айниқса кенг тарқалган.