ФИЛАТЕЛИЯ

ФИЛАТЕЛИЯ (франц. philatelie, юн. Phileo — севаман ва ateleia — тўловдан озод қилиш) — алоқа тўлови белгилари (маркалар, этикеткалар, штемпеллар ва б.), шу белгилар туширилган хатжилдлар ва откриткаларни ўрганиш ва тўплаш билан шуғулланиш. 19-а. 40-й. лари охирида вужудга келган. «Филателия» терминини француз марка тўпловчиси Г. Эрапен 1864 й. киритган. 19-а. 60-й. ларидан бошлаб Филателияга доир каталоглар, жур. лар нашр қилинади, 70-й. ларидан бошлаб Филателия ишқибозлари жамиятлари тузила бошлади. Филателия ашёлари 3 йўналишда: тарихий, мавзувий ва хронологик йўналишларда тўпланади ва ўрганилади. ЎзР да филателистлар жамият 2003 й. да ташкил қилинган.