ФИЛАРМОНИЯ (юн. phileo — севаман ва harmonia — гармония) — 1) айрим мамлакатлардаги концерт ташкилотларининг номи. 19-а. иккинчи ярмида Европа ва Америка шаҳарларида ташкил топган илк Филармония жамиятлари, асосан, симфоник мусиқани таргиб қилишган. Аксарият мамлакатларда Филармония давлат ташкилоти бўлиб, унинг вазифаси юксак бадиий мусиқа асарларини ва етук ижрочилар маҳоратини ташвиқ қилишдан иборат. Мусиқа билан бирга баъзан эстрада санъати турлари (саҳна ракси, бадиий ўқиш ва б.)ни ҳам намойиш қилади. Филармония таркибида йирик мусиқа жамоалари (оркестр, хор ва б.), турли ансамбль, яккахон хонанда ва созандалар фаолият кўрсатади;
2) Ўзбек давлат филармонияси 1936 й. да ташкил топган (1970 й. дан Муҳиддин Қориёқубов номида, 1996 й. дан «Ўзбекнаво» бирлашмаси таркибида), 2000 й. дан мазкур ташкилот Муҳиддин Қориёқубов номидаги академик ва халк, бадиий жамоалар дирекцияси деб аталади. Дастлаб таркибида М. Узоқов, Юсуфжон қизиқ, Уста Олим, Аҳмаджон қўшнай, Тамарахоним ансамбли, шунингдек, миллий ашула ва раке ансамбли (1938 й. дан Ўзбек халк, чолғулари оркестри), хор капелласи, симфоник оркестр (1938), «Дуторчи қизлар ансамбли» (1939), Давлат торли квартети (1940) ва б., кейинчалик «Хайтарма» (1950), «Лазги», «Зарафшон», «Каягим» (1960), «Шодлик» (1970) каби ашула ва раке ансамбллари фаолият кўрсатган. Кен г тингловчилар жамоаси (айниқса, мактаб ўқувчилари)нинг мумтоз мусиқа билан яқиндан таништириш мақсадида Ўзбек Филармонияси томонидан 1950й. лардан бошлаб маърузали концертлар (Я. Пеккер, Т. Жумаев, Ил. Акбаров, Т. Ғафурбеков ва б.), мақом кечалари уюштирилган. Маҳаллий ижодкорлар б-н бирга жаҳоннинг йирик санъат намояндалари (Э. Родэ, Г. Гинзбург, Л. Оборин, М. Ростропович ва б.), таниқли мусиқа жамоалари — АҚШ жаз оркестри (Б. Гудмен), Россия симфоник оркестри (Е. Светланов), чех филармоник оркестри (К. Анчерл) ва б. нинг концертлари уюштирилган.
Гулшан Турсунова.