ФИЛ ТОШБАҚА

ФИЛ ТОШБАҚА (Geochelone elephantopus) — қуруқликда яшовчи тошбақаларнинг бир тури. 10 кенжа тури маълум (шундан бир нечтаси қирилиб кетган). Косасининг уз. 150 см ча, бўйи 60 см ча. Вояга етганларининг оғирлиги 100 (баъзилари 400) кг ча. Эркаги урғочисига нисбатан йирик. Фил тошбақа Галапагосс оролларида тарқалган. Ўсимликлар б-н озиқланади. 12—14 ойгача сувсиз ва озиқсиз яшай олади. Урғочиси ноябрь — апрелда ерни ўйиб (40 см чуқурликда), 2—22 та шарсимон оқ тухумини (товуқ тухумидан катта) кўмиб қўяди. Тухумдан боласи (70 г) 6—7 ойда чикади. Мазали гўшти, ёғи ва ҳайвонот боғлари учун кўплаб овланганидан сони камайиб кетган.