ФИКУС (Ficus) — тутдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Доим яшил, баъзан барг тўкувчи дарахтлар, буталар ёки лианлар. Тропик ўрмонларда баланд усади. Кўпчилик Фикус ҳосил қилган ҳаво илдизлари хўжайин ўсимлик танасини ўраб олиб, уни нобуд қилиши мумкин. Фикуслар сут шира ишлаб чиқаради. Гуллари сикон типидаги тўпгулни ҳосил қилади, думалоқ ёки ноксимон шаклда, учки қисмида тешиги бўлиб, бир жинсли майда гуллар жойлашган. 1000 га яқин тури маълум, асосан, Жан. Осиёнинг нам тропик ўрмонларида тарқалган. Пардақанотли ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Айрим турлари (анжир, сикемор) меваси ейилади. Кўпчилик Фикус ларнинг ёғочи ишлатилади. Баъзи турлари хушманзара хона ўсимликлари. Ўзбекистонда 1 та ёввойи тури ўсади.